Президент МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

Президент МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
Қисқача

Президент Шоукат Мирзиёев 22 декабр куни Санкт-Петербургдаги «Эрмитаж» давлат музейида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Унда жорий йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, келгуси йил учун устувор вазифалар белгиланди. Томонлар савдо, транспорт, инвестиция, энергетика, рақамлаштириш, фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларидаги шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабр куни Санкт-Петербургдаги «Эрмитаж» давлат музейида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.

Президент МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

Учрашувда жорий йилдаги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва келгуси йил учун устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президент МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

Ўзаро товар айирбошлашни ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро инвестициялар ўсишини рағбатлантириш ва кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, энергетика ва рақамлаштиришда шерикликни мустаҳкамлаш, фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Президент МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш, хусусан, ёшларнинг ижодий, инновацион ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар