
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Килиан Мбаппенинг сўнгги ўйиндаги ҳаракатларини изоҳлади. Испания кубоги 1/16 финалида «қаймоқранглилар» чоршанба куни «Талавера»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда жамоа ҳужумчиси Мбаппе дубл қайд этиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшди. «Мбаппенинг статистикаси ўзи ҳаммасини айтиб турибди, бироқ Родригонинг ҳиссасини ҳам албатта алоҳида таъкидлаш керак.
Бизга шундай самарали футболчилар зарур. Бугун янада кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди», деди Алонсо матбуот анжуманида.
Мбаппе жорий мавсумда «Реал» сафида барча турнирларда 23 ўйинда 28 та гол урди. Йил бошидан буён эса ҳужумчи клуб ва Франция терма жамоаси таркибида жами 63 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.