Олмазор туманида трансформатор ёниб кетди

Бугун, 1 июн куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида, Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган подстанцияда трансформатор ёниб кетди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) маълумотига кўра, қутқарув гуруҳлари соат 19:01 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин 19:12 да ўраб олинган. Ҳозирда ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Вазият Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Шунингдек, ёнғин сабабли Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида — тахминан 6200 та хонадон ва 800 дан ортиқ юридик шахсларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг