Microsoft хизматларида глобал узилиш: Оффисе ва Теаms ишламай қолди

2026-йил 1-июн, душанба куни бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар Microsoft булутли хизматлари фаолиятида жиддий узилишларга дуч келишди. Муаммолар асосан Microsoft 365 пакетининг веб-версияларига, хусусан, Microsoft Теаms ва Оффисе фор те веб иловаларига таъсир кўрсатди. Натижада корпоратив муҳитда файлларни очиш ва ўзаро хабар алмашиш имконияти вақтинча йўқолди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Microsoft 365 Статус расмий саҳифаси компания фойдаланувчиларнинг Оффисе фор те веб ва Microsoft Теаms платформаларида файлларни оча олмаётгани ҳақидаги хабарларни ўрганаётганини тасдиқлади. Кўп ўтмай, дастурчилар томонидан вазиятга аниқлик киритилди: сервис телеметрияси таҳлили барча Оффисе веб-иловаларида хатолик кўрсаткичлари кескин ошганини кўрсатди.
Бир неча соат давомида носозликнинг аниқ сабаби ва муаммонинг географик кўлами очиқланмади. Бироқ Microsoft мутахассислари муаммони бартараф этиш устида тезкор иш олиб бордилар. Microsoft 365 Статус янгиланган хабарида барча техник носозликлар тўлиқ бартараф этилганини расман эълон қилди.
Ҳозирги вақтда Эхсел, ШареПоинт веб-иловалари ҳамда Теаms мессенжерига кириш имконияти барча фойдаланувчилар учун тўлиқ тикланган. Компания фойдаланувчиларга келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради ва тизим барқарор ишлашини назорат қилиб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!