date

«Ливерпул» Лондонда «Тоттенҳэм»ни мағлуб этди (видео)

«Ливерпул» Лондонда «Тоттенҳэм»ни мағлуб этди (видео)
"Ливерпул" АПЛнинг 17-турида "Тоттенҳем" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафдан чиққан икки футболчи – Хави Симонс ва Ромеро туфайли ўйин охирида тўққиз киши бўлиб қолди.

Шунга қарамай, "Тоттенҳэм" Ришарлисоннинг голи билан интриганинг ўйин сўнггигача яшашига сабаб бўлди. Ўйин бошланганда кескин вазиятлар кузатилмаган бўлса-да, меҳмонлар майдонда назоратни қўлга олди.

"Тоттенҳэм" эса Куду орқали тезкор ҳужумлар уюштирди. Асосий бурилиш нуқтаси Хави Симонснинг Ван Дейкка нисбатан қўпол ўйини бўлди.

VAR тизими қайта кўриб чиқилгач, ҳакам Симонсга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Шунингдек, "Ливерпул" Викарио дарвозаси олдида ҳужумларни кучайтира бошлади.

Иккинчи таймда мерсисайдликлар Исакни майдонга туширди ва бу ўз самарасини берди. 57-дақиқада Исак Ромеро хатосидан фойдаланди ва ҳисобни очди.

Кейинги гол эса Фримпонгнинг қанотдаги тезкор ҳаракати сабабли юзага келди. Экитике ҳаводаги курашда Ромерони енгиб, ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.

"Тоттенҳэм" эса Коло Муани орқали имконият яратди, бироқ унинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Мезбонлар ўзгаришлар киритиб, ҳужумларни кучайтирдилар.

Ришарлисон меҳмонларнинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни қисқартирди. Бироқ 90-дақиқада Ромеро иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.

Якунда "Тоттенҳэм" ўйинни тўққиз киши бўлиб якунлади ва ҳисобни тенглаштиришга улгурмасдан мағлуб бўлди.

Тоттенҳэм — Ливерпул 1:2
20 декабр, «Тоттенҳэм Стэдиум»
Голлар: Ришарлисон (83) — Исак (56), Экитике (66).
Тоттенҳэм — Викарио, Ромеро, ван де Вен, Спенс, Порро, Грей (Палиня, 71), Бентанкур, Бергвалл (Одобер, 71), Қуддус (Жонсон, 58), Симонс, Коло-Муани (Ришарлисон, 80).
Ливерпул — Алиссон, ван Дейк, Конате, Брэдли (Исак 46, Фримпонг 60, Кеза 90), Керкез, Собослаи, Гравенберҳ, Жонс, Мак Аллистер, Виртц (Ниони, 90+9), Экитике (Робертсон, 90+9).
Огоҳлантиришлар: Ромеро (66), Конате (77), Собослаи (83), ван де Вен (85), Бентанкур (90+5), Мак Аллистер (90+8), Ришарлисон (ўйиндан сўнг).
Четлатишлар: Симонс (33), Ромеро (90+3).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпул» Лондонда «Тоттенҳэм»ни мағлуб этди (видео)