
Англия Премьер-лигасининг 17-турида Ливерпулдаги «Гудисон Парк»да қизиқарли тўқнашув бўлиб ўтди. Унда "Арсенал" сафарда "Эвертон"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва турнир жадвалида яна биринчи ўринга кўтарилди.
Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. 27-дақиқада Виктор Гёкереш пеналтидан аниқ зарба йўллаб, «канонирлар»га қимматли уч очко олиб келди. Бу ғалаба туфайли лондонликлар очколарини 39 тага етказиб, асосий рақибларидан бири бўлган "Манчестер Сити"ни ортда қолдирди.
Беллашув давомида «Эвертон» ҳам имкониятлар яратди, аммо мезбонлар ҳужумлари самара билан якунланмади. «Арсенал» эса ҳисобни сақлаб қолишда мустаҳкам ҳимоя ва дарвозабон ишончли ўйинига таянди.
Эвертон — Арсенал 0:1
Гол: Гёкереш (27, пеналти).
Эвертон — Пикфорд, Алкараз (Рол, 75), Барри (Бету, 66), Айрогбунам, Гарнер, Грилиш, Кин, Макнил (Диблинг, 75), Миколенко, О'Брайен, Тарковски.
Арсенал — Райя, Салиба, Тимбер, Калафиори, Ҳинкапи, Райс, Субименди, Эдегор (Мерино, 88), Сака, Троссар (Мартинелли, 80), Гёкереш (Жезус, 65).
Огоҳлантиришлар: Миколенко (26), Тарковски (39), Гёкереш (56), Мартинелли (89).
Шу тариқа, 17-турдан сўнг чемпионатда пешқадамлик учун кураш яна қизғин тус олди. «Арсенал» биринчи ўринни қайтариб олди, аммо рақобатчилар нафасини елкада ҳис қилиб турибди — мавсум интригаси эндигина авжига чиқмоқда.
17-турнинг яна бир учрашувида эса сенсация қайд этилди. "Кристал Пэлас" сафарда "Лидс"дан 1:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Бу натижа турнир жадвали ўрталаридаги курашни янада қизитиб юборди.
Лидс — Кристал Пэлас 4:1
Голлар: Кэлверт-Люин (38, 45+4), Ампаду (60), Стах (90+11) — Девенни (90+2, пеналти).
Лидс — Перри, Родон, Бийол, Стрейк, Богл (Жастин, 80), Эронсон (Танака, 77), Ампаду (Груев, 87), Стах, Гудмундссон, Окафор (Гнонто, 77), Кэлверт-Люин (Пиру, 87).
Кристал Пэлас — Ҳендерсон, Ричардс, Лакруа, Геҳи, Клайн (Соса, 65), Уортон, Ҳюз (Лерма, 46), Митчелл, Нкетиа (Девенни, 77), Пино (Томас, 86), Матета (Уче, 77).
Огоҳлантиришлар: Лакруа (42), Геҳи (45+2), Уортон (90+7).
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.