date

«Реал» ҳимояни мустаҳкамлаш учун Ҳусанов вариантини кўриб чиқмоқда

«Реал» ҳимояни мустаҳкамлаш учун Ҳусанов вариантини кўриб чиқмоқда

Қишки трансферлар ойнаси арафасида "Реал Мадрид" таркибни янада мустаҳкамлаш устида жиддий ўйламоқда. Испания грандининг диққат марказида "Манчестер Сити" сафида тўп сураётган марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бор. Бу ҳақда Fichajes.net нашри маълум қилди.

Манбага кўра, «қироллик клуби» ўзбек футболчисини тўлиқ трансфер эмас, балки ижара асосида жамоага қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бундай ёндашув мадридликлар стратегиясига тўлиқ мос: катта молиявий харажатларсиз ҳимоя чизиғини кучайтириш ва мавсум давомида юзага келаётган муаммоларга тезкор ечим топиш.

Айни пайтда «Реал»да ҳимоячилар билан боғлиқ вазият мураккаб. Жароҳатлар, зич тақвим ва ротациянинг чеклангани сабаб жамоа айрим ўйинларда қийинчиликка дуч келмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ҳусановнинг номи спорт нуқтаи назаридан ҳам, тактик жиҳатдан ҳам жуда жозибали вариант сифатида тилга олинмоқда. Унинг жисмоний тайёргарлиги, ҳаводаги курашдаги устунлиги ва позицияни ҳис қилиш қобилияти «Реал» мураббийлар штаби талабларига мос келади.

Эътиборли жиҳати шундаки, бундан аввал ҳам ўзбекистонлик ҳимоячи атрофида трансфер миш-мишлари тарқалган эди. Хусусан, уни "Ливерпул" сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар пайдо бўлган.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусановнинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Демак, унинг келажаги бўйича қарор қабул қилишда «Манчестер Сити» ҳам асосий томонлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу боис, қишки трансферлар ойнасида мазкур масала янада қизиқ тус олиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ҳимояни мустаҳкамлаш учун Ҳусанов вариантини кўриб чиқмоқда