date

«Ал-Наср» Садио Манега келажак масаласини ҳал қилди

«Ал-Наср» Садио Манега келажак масаласини ҳал қилди

Ҳужумчи Садио Мане яқин вақт ичида «Ал-Наср» сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabia хабарига кўра, Саудия клуби сенегаллик футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Мане билан амалдаги келишув 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Садио Мане 2023 йилда «Бавария»дан «Ал-Наср»га 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали ҳужумчини 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 37 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Садио Манега келажак масаласини ҳал қилди