date

Жикия агенти «Антальяспор» ҳимоячисининг келажаги ҳақида гапирди

Жикия агенти «Антальяспор» ҳимоячисининг келажаги ҳақида гапирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия билан ишлайдиган агент Владимир Кузьмичёв футболчининг клубдаги истиқболи борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Жикиянинг ҳолати яхши ва жамоа унга таянмоқда. Сўнгги учрашувларда у майдонга тушмаганига сабаб — микроҷароҳат бўлган. Ҳозир эса футболчи тўлиқ тикланган ва кейинги ўйинда майдонга қайтиши кутилмоқда.

Аввалроқ ОАВда турк клуби «Спартак»нинг собиқ сардори билан хайрлашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жикия бу мавсум Туркия чемпионатида 12 та ўйинда қатнашиб, 2 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Унинг «Антальяспор» билан шартномаси 2027 йил ўрталаригача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия агенти «Антальяспор» ҳимоячисининг келажаги ҳақида гапирди