date

Россия терма жамоаси мартда қайси шаҳарларда ўйнаши маълум бўлди

Россия терма жамоаси мартда қайси шаҳарларда ўйнаши маълум бўлди

Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Беллашувлар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дастлабки ўйин 27 март, жума куни Санкт-Петербургда ташкил этилади. 31 март куни эса Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарга йўл олади.

«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, бу учрашувлардаги рақиблар кейинроқ эълон қилинади.

Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков потенциал рақиблар билан музокаралар аллақачон бошланганини айтганди.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, тақвим терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши эҳтимолини инобатга олган ҳолда тузилмоқда, бироқ амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкин бўлган сценарий ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси мартда қайси шаҳарларда ўйнаши маълум бўлди