date

Юрий Сёмин Чемпионлар лигасидаги асосий фаворитни айтди

Юрий Сёмин Чемпионлар лигасидаги асосий фаворитни айтди

Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин «Евро-Футбол.Ру»га берган интервьюсида Чемпионлар лигасининг яқинлашиб келаётган плей-офф босқичи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис гуруҳ босқичининг ўзиёқ томошабоп ва интригаларга бой ўтгани, плей-офф эса анъанадагидек янада кескин кечишини таъкидлади. Сёминнинг фикрича, бу босқичда энг кучлиси ғолиб чиқади, бироқ у бош совринга энг яқин жамоа сифатида Лондоннинг «Арсенал»ини кўрсатди.

«Арсенал» ҳозирча турнирда бенуқсон натижа қайд этган ягона клуб: 7 ўйинда 7 ғалаба. «Тўпчилар» Чемпионлар лигаси жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва 28-январ куни якуний турда «Қайрат»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Юрий Сёмин Чемпионлар лигасидаги асосий фаворитни айтди