date

Эндрик хет-трикдан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди

Эндрик хет-трикдан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди

«Лион» ҳужумчиси Эндрик Франция Лигасининг 19-турида «Метц»га қарши ўйиндаги ёрқин чиқишидан сўнг баёнот берди. Учрашувда бразилиялик футболчи уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, жамоаси эса 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эндрикнинг сўзларига кўра, бу ўйин узоқ вақт ёдида қолади. У мазкур чемпионатда тўп суришдан завқланаётганини, шунингдек «Лион»нинг даражаси юқорилиги ва жамоа кучли эканини аввалдан билганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли бразилиялик футболчи ҳозир «тўқачлар» сафида ижара асосида ўйнамоқда. Эндрикнинг тўлиқ шартномаси эса Мадриднинг «Реал» клубига тегишли.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик хет-трикдан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди