Cлоудфларе Россиянинг "Max" иловасини жосуслик дастури деб топди

Cлоудфларе хостинг-провайдери "Max" миллий мессенжерига тегишли max.ru доменини жосуслик дастури сифатида белгилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Аввалроқ компания "Телега" иловасига ҳам шундай ёрлиқ ёпиштирган ва у Апп Стореъдан ўчирилган эди. Ҳозирда max.ru яроқли TLS сертификатига эга, илова Апп Сторе ва Google Плайъда мавжуд.
"Max" — VK компанияси томонидан ишлаб чиқилган кўп функцияли илова. У хабар алмашиш, видео ва аудио қўнғироқлардан ташқари пул ўтказмалари ва ёшни тасдиқлаш каби хизматларни қўллаб-қувватлайди.
2026 йил 21 апрелда илова номи "MAKS" деб ўзгартирилди. VK буни хизматнинг максимал имкониятларини акс эттириши билан изоҳлади.
2026 йил 25 апрелда мессенжерга шарҳлар, сўровномалар ва тарихлар қўшилиши хабар қилинди. 27 апрелда эса илова орқали 100 мингдан ортиқ савдо нуқталарида харидорлар ёшини тасдиқлаш тизими ишга туширилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!