date

«Килмесс» стадионини янгилаш учун мухлислардан ёрдам сўради

«Килмесс» стадионини янгилаш учун мухлислардан ёрдам сўради

1887 йилда ташкил топган ва Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмесс» ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда. Клуб раҳбарияти вазиятдан чиқиш йўли сифатида мухлислар ёрдамини сўради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап одатдагидек молиявий хайрия ҳақида эмас. «Килмесс» стадиони қайта қурилиши режалаштирилаётгани сабаб, мухлисларга майдонга келиб, жисмоний меҳнат орқали таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишларида бевосита қатнашиш таклиф қилинди.

Жанубий яримшарда жазирама ёз давом этаётганига қарамай, клубнинг кўплаб мухлислари бу чақириққа ижобий жавоб берди ва стадиондаги ишларга кўнгилли бўлиб қўшилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Килмесс» стадионини янгилаш учун мухлислардан ёрдам сўради