date

«Реал» Винисиус билан янги шартномани қачон эълон қилиши маълум бўлди

«Реал» Винисиус билан янги шартномани қачон эълон қилиши маълум бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор билан янги шартнома имзоланганини ёзда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати стартидан олдин расман эълон қилмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Futbol del Sr.Destrangis хабарига кўра, бразилиялик футболчи билан келишув 2031 йил ёзигача мўлжалланади. Шундан сўнг Винисиус «қироллик клуби»даги энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатида Килиан Мбаппедан кейин иккинчи ўринга чиқади. Турли бонуслар ҳам инобатга олинса ва барча шартлар бажарилса, унинг даромади француз юлдузининг маошига яқинлашади.

Винисиус 2018 йилда «Фламенго»дан «Реал»га 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Винисиус билан янги шартномани қачон эълон қилиши маълум бўлди