Даниэл Малдини «Лацио»га ижара асосида ўтди

Римнинг «Лацио» клуби расмий сайти орқали таркибдаги янги футболчини эълон қилди. Жамоа «Аталанта»дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Даниэл Малдинини ижара асосида сафига қўшиб олди. Келишувда футболчини тўлиқ сотиб олиш банди ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
24 ёшли Даниэл Малдини — «Милан» афсонаси Паоло Малдинининг ўғли. У футболчилик фаолиятини «Милан»да бошлаган, бироқ бир нечта ижаралардан сўнг 2024 йилда клубни бутунлай тарк этган.
Айни пайтда «Лацио» А Серия турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Римликлар навбатдаги учрашувини 30-январ, жума куни ўз майдонида «Женоа»га қарши ўтказади. Ўйин 00:45 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг