date

Кингстон 512 Гб гача хотирага эга бўлган арзон флешкаларни намойиш этди

Кингстон 512 Гб гача хотирага эга бўлган арзон флешкаларни намойиш этди

"Кингстон" компанияси "DataTraveler Эходиа DTXG2" номли янги флеш-хотиралар линиясини тақдим этди. Қурилмаларнинг расмий сотуви 6 май кунига режалаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги флешкалар классик USB-А улагичи ва USB 3.2 Ген 1 интерфейси билан жиҳозланган. Ўқиш тезлиги сониясига 50 мегабайтни, ёзиш тезлиги эса 5 мегабайтни ташкил қилади.

Ушбу қурилма оғир лойиҳалар учун эмас, балки ҳужжатлар ва кичик файлларни кўчиришга мўлжалланган.

Линия 64, 128, 256 ва 512 гигабайтли версияларни ўз ичига олади. Энг арзон модель нархи 9 долларни ташкил қилса, энг юқори хотирага эга вариант 61 долларга баҳоланмоқда.

Қурилма ихчам корпусга эга бўлиб, унга брелок тақиш учун махсус ҳалқа ўрнатилган. Шунингдек, улагични ҳимоя қилиш учун олинадиган қопқоқ ҳам мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Кингстон 512 Гб гача хотирага эга бўлган арзон флешкаларни намойиш этди