Месси гол уришига қарамай, "Интер Майами" "Орландо Сити"га ютқазди

1 дақиқа ўқиш238
Месси гол уришига қарамай, "Интер Майами" "Орландо Сити"га ютқазди

Лионель Месси "Интер Майами" сафидаги юзинчи расмий ўйинида ажойиб гол урди. Бироқ Флорида дербисида жамоа ҳимоядаги хатолар туфайли "Орландо Сити"га 4:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувнинг 33-дақиқасида Месси Луис Суареснинг узатмасидан сўнг рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб, узоқ масофадан дарвозани ишғол қилди. Бу унинг жорий мавсумдаги саккизинчи голи бўлди.

Дастлабки дақиқаларда Иэн Фрай ва Теласко Сеговия ҳам гол уриб, майдон эгаларини 3:0 ҳисобида олдинга олиб чиққан эди.

Шундан сўнг "Орландо Сити" тарихий камбэкни амалга оширди. Жамоа ҳужумчиси Мартин Охеда хет-трик қайд этиб, ҳисобни тенглаштирди.

Қўшиб берилган вақтда эса Тайриз Спайсер ғалаба голини киритди.

Ушбу мағлубиятга қарамай, Месси Шимолий Америкадаги шахсий рекордларини янгилашда давом этмоқда. Ҳозирда "Интер Майами" Шарқий конференцияда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?