Хакерлар Ubuntu ва Санонисал тизимларига глобал ҳужум уюштирди

Хакерлар Ubuntu ва Санонисал тизимларига глобал ҳужум уюштирди

"Linux Ubuntu" операцион тизими ва "Санонисал" компанияси хизматлари йирик DDoS-ҳужумга учради. Бунинг оқибатида бутун дунё бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар тизимни янгилаш ва ўрнатиш имкониятидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳужум 30 апрель куни бошланган бўлиб, икки кундан бери давом этмоқда. "Санонисал" вакилларининг таъкидлашича, компаниянинг веб-инфратузилмаси кенг кўламли зарбага дуч келган.

Ҳодиса асосий ubuntu.com сайти, "Снап Сторе" дўкони, "Лаунчпад" платформаси ва "Ubuntu Сесуритй API" каби муҳим тугунларга таъсир кўрсатди. Тизим маъмурлари заифликлар ва ямоқлар ҳақидаги долзарб маълумотларга кириш ҳуқуқини йўқотди.

Ҳужум учун жавобгарликни "313 Теам" хакерлар гуруҳи ўз зиммасига олди. Улар 3,5 Тбит/с гача трафик яратишга қодир бўлган "Беамед" тижорат хизматидан фойдаланган.

Жиноятчилар ўзларининг Telegram-каналида тўлов талаб қилиб, компания алоқага чиқмаса, ҳужумни давом эттириш билан таҳдид қилмоқда. Ҳозирда сайтлар иши барқарорлашмоқда, FQB ва Европол тергов ишларига қўшилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар