Ферран Торрес ва Ямал "Барселона" тарихида 25 йиллик рекордни янгилади

Ферран Торрес "Барселона"нинг "Осасуна" устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасида клуб тарихидаги 25 йиллик рекордни янгилади. У 86-дақиқада гол ургани билан жорий мавсумда 15 тадан кўп гол урган испан ўйинчилари қаторига кирди. Ламин Ямал ҳам Ла Лигада 16 гол ургани билан тарихий натижа қайд этди. "Барселона" ушбу ғалаба билан Ла Лигадаги устунлигини 14 очкога етказди.
Ферран Торрес "Барселона"нинг "Осасуна" устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасида тарихий натижа қайд этди. У клубнинг 25 йилдан ортиқ вақт давомида сақланиб қолган рекордини янгилади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Футболчининг 86-дақиқадаги голи эвазига Каталония клуби жорий асрда илк бор бир мавсумда 15 тадан кўп гол урган икки нафар испан ўйинчисига эга бўлди.
Торрес шанба оқшомида ўзининг 15-голини урди. Жароҳат олган Ламин Ямал эса Ла Лигада "Барселона" учун 16 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Барча мусобақаларда Торрес 46 та ўйинда 20 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ямал ҳисобида эса 45 та ўйинда 24 та гол ҳамда 18 та ассист мавжуд.
"Барселона"нинг ушбу ғалабаси уларнинг Ла Лигадаги устунлигини 14 очкога етказди. Агар "Реал Мадрид" якшанба куни "Эспанёл"ни мағлуб эта олмаса, Ҳанси Флик жамоаси муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритади.






























Изоҳлар 0
…