date

Роналду Жоржинани табриклаб, уни ҳаётим аёли деди

Роналду Жоржинани табриклаб, уни ҳаётим аёли деди

Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. «Ал-Наср» ҳужумчиси севгилиси Жоржина Родригесни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Роналду Жоржина билан тушган сурат остига: «Туғилган кунинг билан, ҳаётим аёли!» деб ёзди.

Сешанба куни Жоржина Родригес 32 ёшни қарши олди. Роналду ҳам тез орада туғилган кунини нишонлайди — 5 февраль куни у 41 ёшга тўлади. Португалиялик юлдуз ҳозир ҳам аъло жисмоний ҳолатда: у фаолияти давомида 960 та гол урган ва тўхташ ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Наср» «Ал-Таавун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду Жоржинани табриклаб, уни ҳаётим аёли деди