Киву Дортмунддаги ўйинда «Интер» имкониятларини баҳолади

Миланинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву Европа Чемпионлар лигасида Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши бўладиган учрашув олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Беллашув чоршанба куни «шмел»лар майдонида ўтади. Учрашувнинг бошланиши 01:00 да (Тошкент вақти билан) этиб белгиланган.
Кивунунг айтишича, бу стадионда ўйнаш ҳар доим мураккаб: трибунадаги муҳит «Боруссия»га қўшимча куч беради. Мураббий Ковач қўл остида дортмундликлар янада ҳукмрон футбол кўрсатмоқда, қарши ҳужумларда хавфли, ҳужум чизиғида яхши ҳаракатланади. «Бизга осон бўлмайди. Уларда ҳам, бошқа жамоалар каби, камчиликлар бор, аммо улар бу устида ишлашяпти», деди Киву матбуот анжуманида.
Турнир жадвалида «Интер» 12 очко билан 14-ўринда, «Боруссия» эса 11 очко тўплаб 16-поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!