«Милан» дарвозасига еттинчи пенальти белгиланди, Серия Ада рекорд

Серия А доирасидаги сўнгги учрашувда «Милан» «Рома»га қарши ўйинда пенальти орқали гол ўтказиб юборди. Маълум бўлишича, бу жорий мавсумда «россонерилар» дарвозасига белгиланган еттинчи пенальти бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу кўрсаткич Италия чемпионатининг олий дивизионидаги барча жамоалар орасида энг юқориси ҳисобланади. «Наполи» ва «Удинезе» дарвозасига 6 тадан пенальти қўйилган, турнир жадвали пешқадами бўлиб турган «Интер» эса 5 бор 11 метрлик зарбага дуч келган.
Кейинги турда «Милан» «Болонья»га қарши майдонга тушади. Ҳозирча клуб Серия А жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг