date

«Милан» дарвозасига мавсумда 7 пеналтидан гол ўтказди

«Милан» дарвозасига мавсумда 7 пеналтидан гол ўтказди

Серия А доирасидаги сўнгги ўйинда «Милан» «Рома»га қарши баҳсда пеналтидан гол ўтказиб юборди. Маълум бўлишича, бу жорий мавсумда «россонерилар» дарвозасига белгиланган еттинчи пеналти бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу кўрсаткич Италия чемпионатининг олий лигасидаги барча клублар орасида энг юқориси саналади. «Наполи» ва «Удинезе» дарвозасига олти мартадан пеналти белгиланган, турнир жадвали етакчиси бўлиб турган «Интер» эса беш пеналти орқали гол ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги турда «Милан» «Болонья» билан майдонга тушади. Ҳозир клуб Серия А жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» дарвозасига мавсумда 7 пеналтидан гол ўтказди