date

«РБ Лейпциг» ғалабани қўлдан бой бериб, «Санкт-Паули» билан дуранг ўйнади

«РБ Лейпциг» ғалабани қўлдан бой бериб, «Санкт-Паули» билан дуранг ўйнади

Германия Бундеслигасининг 19-турида «Санкт-Паули» ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Меҳмонлар баҳс бошидаёқ ҳисобни очишга яқин келишди: 8-дақиқада Ксавер Шлагернинг зарбаси устунга тегиб қайтди. «Санкт-Паули» ҳам жавобсиз қолмади — Рики-Джеид Джонз жарима майдонида назорациз қолган вазиятдан фойдалана олмади, қолаверса, эпизодда офсайд ҳам бор эди. Биринчи бўлим охирларида Ян Диоманднинг узатмасидан сўнг Антонио Нусанинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

66-дақиқада «РБ Лейпциг»нинг бурчакдан узатмаси самара бермади, бироқ ҳужум давом этди ва Диоманд рикошет ёрдамида тўпни дарвозага жойлади — 0:1. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда эса Давид Раум жарима майдонида Мартейн Карсга нисбатан қоидани бузди ва ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик зарбани айнан Карс голга айлантирди — 1:1.

Ушбу дурангдан сўнг «Буқалар» турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди, «Санкт-Паули» эса пастки қисмда — охиридан иккинчи поғонада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «РБ Лейпциг» ғалабани қўлдан бой бериб, «Санкт-Паули» билан дуранг ўйнади