РБ Лейпциг «Санкт-Паули»га қарши ғалабани қўлдан чиқарди

Германия Бундеслигасининг 19-турида «Санкт-Паули» ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида меҳмонлар тезда олдинга чиқиб кетиши мумкин эди: 8-дақиқада Ксавер Шлагернинг зарбаси устунга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. «Санкт-Паули» ҳам жавоб ҳужумларида имкониятлар топди — Рики-Жейд Жонс жарима майдонида бўш қолган вазиятда нишонга аниқ ура олмади, қолаверса офсайдда ҳам эди. Биринчи бўлим охирида эса Ян Диоманднинг узатмасидан кейин Антонио Нусанинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
66-дақиқада «РБ Лейпциг» босимини голга айлантирди: бурчакдан узатма самара бермади, бироқ ҳужум давом этди ва Диоманд рикошет ёрдамида тўпни тўрга йўллади — 0:1. Қўшиб берилган дақиқаларда Давиде Раум жарима майдонида Мартейн Карсга қарши қўполлик қилди ва ҳакам пеналти белгилади. 11 метрликдан Карс дарвозабон зарба йўналишини топганига қарамай, аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Ушбу дурангдан сўнг «буқалар» турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди, «Санкт-Паули» эса пастки поғоналарда — охиридан иккинчи ўринда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!