Юрген Клопп ёшлар учун янги U21 лигасини йўлга қўймоқчи

«Боруссия» Дортмунд ва «Ливерпуль»даги фаолияти билан танилган немис мутахассиси Юрген Клопп янги футбол турнирини ташкил этиш ғоясини илгари сурди. Бу ҳақда Bild нашри журналистлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Клопп 21 ёшгача бўлган футболчилар учун алоҳида лига ишга туширишни режалаштирмоқда. Ушбу мусобақа иқтидорли ёшлар Бундеслигада майдонга тушишдан аввал тажриба тўплаши учун платформа бўлиши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, Клопп лойиҳа тафсилотларини аллақачон бошқа футбол амалдорлари билан муҳокама қилмоқда.
Ҳозирда Юрген Клопп «Red Bull» тизимида футбол йўналиши раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.
Аввалроқ Европа матбуотида германиялик мутахассис Мадриднинг «Реал» клубида бош мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!