Дмитрий Булыкин “Қарабах”нинг “Ливерпул”га қарши мағлуб бўлишини кутмоқда

Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Булыкин чоршанба оқшомида сафарда “Ливерпул”га қарши ўйнайдиган “Қарабах”нинг ғалаба қозониш имкониятларини жуда паст баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Булыкин фикрича, Англияда ўйнаш озарбайжон клуби учун ниҳоятда оғир кечади: у “Қарабах”ни мағлубият кутаётганини, энг яхши ҳолатда ҳисоб йирик бўлмаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпул” ва “Қарабах” 28-январ куни “Энфилд” стадионида УЕФА Чемпионлар лигасининг 8-тури доирасида ўзаро тўқнаш келади. Умумий босқич жадвалида “Ливерпул” 15 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда, бироқ илк саккизликдан чиқиб кетиш хавфи ҳам сақланиб турибди. “Қарабах” эса 10 очко билан 18-ўринда ва умумий босқичнинг энг яхши 24 жамоаси қаторидан ташқарида қолиб кетиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!