date

Хитой суди ходимни сунъий интеллект билан алмаштиришни ноқонуний деб топди

Хитой суди ходимни сунъий интеллект билан алмаштиришни ноқонуний деб топди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳри суди компанияларга ходимларни фақатгина уларнинг ишини сунъий интеллект бажара олиши сабабли ишдан бўшатишни тақиқловчи қарор чиқарди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Иш материалларига кўра, Чжоу исмли ходим онлайн компанияда сунъий интеллект жавоблари сифатини текширувчи бўлиб ишлаган. Унинг ойлик маоши 25 минг юанни ташкил этган.

Кейинчалик иш берувчи технологиялар ривожлангани сабабли унинг лавозими кераксиз бўлиб қолганини маълум қилган.

Компания ходимга 15 минг юань маошли бошқа иш таклиф қилган. Чжоу бу таклифни рад этгач, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Суд ушбу ишдан бўшатиш ҳолатини ноқонуний деб топди.

Суд қарорида таъкидланишича, бизнеснинг сунъий интеллектга ўтиши меҳнат шартномасини бажариб бўлмайди дегани эмас. Шунингдек, таклиф қилинган янги иш ўрнида даромаднинг кескин камайиши адолатли ўтказма ҳисобланмайди.

Суд компаниялар янги технологияларни жорий этиш ҳуқуқига эга эканлигини, бироқ ходимларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳисобга олиши шартлигини билдирди. Аввалроқ Пекинда ҳам худди шундай ҳолатда ходимнинг фойдасига қарор чиқарилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Хитой суди ходимни сунъий интеллект билан алмаштиришни ноқонуний деб топди