date

Фройнд Упамеканонинг келажаги бўйича қарор тез орада чиқади

Фройнд Упамеканонинг келажаги бўйича қарор тез орада чиқади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Кристоф Фройнд ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги шартнома юзасидан олиб борилаётган музокаралар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фройнд журналистларга клуб одатдагидек музокаралар жараёнини оммага ошкор қилмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, томонлар яхши руҳда гаплашмоқда, бироқ ҳозирча янги тафсилот йўқ ва деталлар очиқланмайди. «Қарор яқин вақт ичида қабул қилинади», — деди у.

Упамекано 2021 йилдан бери «Бавария» сафида ўйнамоқда. Жорий мавсумда 27 ёшли француз барча мусобақаларда 25 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 1 ассист қайд этди.

Ҳимоячининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фройнд Упамеканонинг келажаги бўйича қарор тез орада чиқади