date

Муҳаммад Салоҳ Туркияга йўл олиши мумкин: "Фенербахче" жиддий даъвогар

Муҳаммад Салоҳ Туркияга йўл олиши мумкин: "Фенербахче" жиддий даъвогар

Европа футболида навбатдаги катта трансфер сагаси бошланмоқда. “Ливерпуль”нинг етакчи ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўз фаолиятида янги босқични бошлаш арафасида турибди. Мисрлик юлдуз мавсум якунига етгач, эркин агент мақомида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

“MatchDay Central” манбасининг “TEAMtalk”га таяниб хабар беришича, 33 ёшли футболчи Саудия Арабистони клубларидан тушаётган таклифларга қизиқиш билдирмаслиги мумкин. Салоҳ учун асосий устуворлик — Европада қолиш ва юқори рақобат муҳитида ўйнашни давом эттириш.

Шу билан бирга, Туркиянинг “Фенербахче” клуби аллақачон тажрибали ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирган. Манбаларга кўра, Истанбул гранди Салоҳга ҳафтасига тахминан 385 минг евро маош таклиф қилишга тайёр. Бу эса унинг қарорига жиддий таъсир ўтказиши мумкин.

Қайд этилишича, футболчи Туркия вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. “Фенербахче” учун бу трансфер нафақат жамоа кучини ошириш, балки клубнинг халқаро имижини янада мустаҳкамлаш имкони бўлиши мумкин.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан буён “Ливерпуль” сафида тўп суриб келмоқда ва шу вақт ичида клуб тарихидаги энг муҳим фигуралардан бирига айланди. У “қизиллар” билан бир қатор нуфузли совринларни қўлга киритди ва мухлислар меҳрини қозонди.

Жорий мавсумда ҳам Салоҳ ўзининг барқарор ўйинини намоён этмоқда — у 39 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди. Бу кўрсаткичлар унинг ҳали ҳам юқори формада эканини исботлайди.

Энди энг қизиқ савол — Салоҳ қаерни танлайди? Европада қолиб янги чақириқни қабул қиладими ёки кутилмаган қарор қабул қиладими? Яқин вақтда бу саволга аниқ жавоб оламиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Муҳаммад Салоҳ Туркияга йўл олиши мумкин: "Фенербахче" жиддий даъвогар