"Олден Эра" ўйини бир суткада 250 минг нусхада сотилди

Россиянинг Унфрозен студияси томонидан ишлаб чиқилган \"Heroes of Might and Magic: Olden Era\" ўйини бир сутка ичида 250 минг нусхада сотилди ва ўз бюджетини қоплади. Ушбу натижа уни Стеам платформасидаги энг кўп сотилаётган ўйинлар рўйхатида биринчи ўринга чиқарди. Ҳозирда 50 мингдан ортиқ фойдаланувчи ўйинни ўйнамоқда ва шарҳларининг 90 фоиздан ортиғи ижобий баҳоланган.
Россиянинг Унфрозен студияси томонидан ишлаб чиқилган "Heroes of Might and Magic: Olden Era" ўйини эрта кириш босқичида чиққанидан сўнг бир сутка ичида ўз ишлаб чиқариш бюджетини қоплади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Муаллифларнинг маълум қилишича, дастлабки 24 соат ичида ўйиннинг 250 мингдан ортиқ нусхаси сотилган. Бу натижа лойиҳага Стеам платформасидаги энг кўп сотилаётган ўйинлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.
Ҳозирги вақтда "Олден Эра" ўйинини 50 мингдан ортиқ фойдаланувчи ўйнамоқда. Ўйинчилар томонидан 3 мингдан зиёд шарҳ қолдирилган бўлиб, уларнинг 90 фоиздан ортиғи ижобий баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа машҳур ўйинлар сериясининг 2015 йилдан бери чиқарилган биринчи қисми ҳисобланади.






























Изоҳлар 0
…