Калифорния ҳайдовчисиз автомобилларни жаримага тортишга рухсат берди

Калифорнияда учувчисиз автомобилларни жаримага тортишга расман рухсат берилди. Янги қоидаларга кўра, автоном машиналарни йўлга чиқаришга масъул компаниялар фавқулодда хизматларга 30 сония ичида жавоб беришлари шарт. Шунингдек, полиция ходимлари қоидабузар машиналар учун оператор-компанияларга жарима ёзиш ҳуқуқига эга бўлди. Оператор компания ходимларига нисбатан талаблар кучайтирилди, улар махсус лицензия ва рухсатномаларни олишлари талаб этилади.
Калифорнияда учувчисиз автомобилларни жаримага тортишга расман рухсат берилди. Маҳаллий транспорт воситалари департаменти умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳаракатланувчи автоном машиналар бўйича қоидаларга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги қоидаларга кўра, учувчисиз машиналарни йўлга чиқаришга масъул компаниялар фавқулодда хизматлар чақирувига 30 сония ичида жавоб қайтариши шарт. Шунингдек, полиция ходимлари қоидабузар машиналар учун бевосита оператор-компанияларга жарима ёзиш ҳуқуқига эга бўлди.
Аввалги қонунчилик учувчисиз автомобилни жаримага тортиш имконини бермас эди. Бундан ташқари, оператор компания ходимларига нисбатан талаблар кучайтирилди.
Эндиликда улар автоном транспорт воситасини бошқаришдан олдин махсус лицензия ва рухсатномаларни олиши талаб этилади.






























Изоҳлар 0
…