date

Ўзбекистон Чехиядан замонавий электропоездлар харид қилишга келишди

Ўзбекистон Чехиядан замонавий электропоездлар харид қилишга келишди

Ўзбекистон темирйўл соҳасини модернизация қилиш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади. Чехиянинг йирик саноат компанияси Škoda Group билан 10 та замонавий электропоезд етказиб бериш бўйича стратегик келишув имзоланди.

Мазкур битим ҳақида компаниянинг расмий саҳифалари орқали маълум қилинди. Таъкидланишича, лойиҳа умумий қиймати 120 миллион еврони ташкил этиб, у нафақат поездларни етказиб бериш, балки уларни маҳаллийлаштириш ва сервис хизматларини йўлга қўйишни ҳам ўз ичига олади.

Келишув Чехия ҳукумати делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида расмийлаштирилган. Бу ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва транспорт соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Компания раҳбари Петр Новотний ушбу лойиҳа Ўзбекистон транспорт тизими учун янги босқич бўлишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган поездлар юқори қулайлик, хавфсизлик ва самарадорликни таъминлайди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга етказиб бериладиган янги авлод электропоездлари Европанинг Латвия ва Эстония давлатларида муваффақиятли синовдан ўтган платформалар асосида ишлаб чиқилган. Бу эса уларнинг ишончлилиги ва замонавий стандартларга тўлиқ жавоб беришини англатади.

Мутахассислар фикрича, мазкур лойиҳа йўловчи ташиш сифатини ошириш, темирйўл инфратузилмасини янгилаш ҳамда мамлакатда экологик тоза транспорт воситаларини кенг жорий этишга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Чехиядан замонавий электропоездлар харид қилишга келишди