date

Xiaomi компанияси 2026 йилда Смарт Банд 10 Pro билагузугини чиқаради

Xiaomi компанияси 2026 йилда Смарт Банд 10 Pro билагузугини чиқаради

"Xiaomi" компанияси 2026 йил май ойида янги авлод фитнес-билагузуги — "Смарт Банд 10 Pro" моделини тақдим этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Инсайдерларнинг маълумотларига кўра, қурилма қора, оқ, кумушранг, тўқ сариқ ва пушти рангларда ишлаб чиқарилади. Шунингдек, оқ рангли керамика версияси ҳам сотувга чиқиши режалаштирилган.

Янги моделнинг йиғиш сифати юқори даражада бўлиши таъкидланмоқда. Стандарт версиянинг оғирлиги 40 граммдан кам, керамика варианти эса 50 граммдан оғирроқ бўлади.

Таққослаш учун, 2024 йил октябрь ойида чиққан "Банд 9 Pro" атиги 24,5 грамм тош босган. Керамика версиясининг пайдо бўлиши "Xiaomi" компанияси "Смарт Банд" тармоғи нуфузини оширишни мақсад қилганини англатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi компанияси 2026 йилда Смарт Банд 10 Pro билагузугини чиқаради