«Байер» Мёнхенгладбахда «Боруссия» билан дуранг ўйнади

Бундеслиганинг 21-турида «Байер» сафарда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасига қарши майдонга тушди. Леверкузен клуби биринчи бўлимда дарвозага аниқ зарба йўллай олмаганига қарамай, танаффусга қадар ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Харис Табакович хавфли зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб қола олмади ва қайтган тўпни Янник Энгелхардт дарвозага йўналтириб, ҳисобни очди — 1:0. 45-дақиқада эса Алеша Гарсиянинг зарбасидан сўнг тўп Филип Зандерга тегиб дарвозага кириб кетди — автогол, 1:1.
Иккинчи бўлим бошида Патрик Шик кучли зарба билан тўпни тўсинга теккизиб қўйди, аммо «Байер» ғалаба голини топа олмади.
Натижада баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. «Байер» ушбу дурангдан кейин турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди, «Боруссия» эса 12-поғонага жойлашди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!