ЦСКА собиқ футболчиси Чаловнинг янги клубга кетишини баҳолади

Москвадаги ЦСКА собиқ футболчиси Василий Иванов россиялик марказий ҳужумчи Фёдор Чаловнинг қишки трансфери юзасидан фикр билдирди. У футболчининг Туркиянинг "Кайсериспор" жамоасига йўл олишини ижобий баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ивановнинг таъкидлашича, Чалов Туркияда ўзининг энг кучли жиҳатларини намойиш этиши керак. Эксперт фикрича, янги муҳит ва янги клуб ҳужумчига қўшимча руҳий туртки беради ҳамда у асосий таркибда ўйнашга муносиблигини исботлашни истаяпти.
Эслатиб ўтамиз, "Кайсериспор" Чаловни ПАОКдан жорий мавсум якунига қадар ижарага олган.
Юнонистон клубида Чалов 64 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг