Роберто Карлос Роналдунинг 1000 гол марраси ҳақида гапирди

Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Роберто Карлос 41 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг фаолиятида 1000 гол уриш мақсади юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Карлоснинг айтишича, Роналдунинг мухлислари учун унинг тарих ёзаётгани ва навбатдаги рекордларни янгилаётгани жуда қизиқарли. У шунингдек, 1000 та гол урган футболчилар орасида ҳозирча фақат Пелени тилга олиб, Роналдунинг ҳам бу рўйхатга қўшилиш имконияти борлигини таъкидлади.
Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони клубида 22 та учрашув ўтказиб, 18 та гол ва 3 та голли пас билан ажралиб турди. Манбага кўра, у Саудия лигасидаги трансфер сиёсатида норози бўлгани сабаб «Ал-Наср»нинг сўнгги ўйинларида майдонга тушмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!