«Ренн» бош мураббийи Ҳабиб Бей вақтинча четлатилди

Франциянинг «Ренн» клуби раҳбарияти бош мураббий Ҳабиб Бей ва унинг ёрдамчиларини жамоа билан ишлашдан вақтинча четлатганини маълум қилди. Бу ҳақдаги хабар клубнинг расмий саҳифаларида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бейнинг кейинги тақдири бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар машғулотларни Себастян Тамбуре, Пер-Александр Лельевр ва Максим Ле Маршан олиб боради. Бундай қарорга сўнгги ўйинлардаги омадсиз натижалар сабаб бўлди: жамоа кетма-кет тўрт учрашувда мағлуб бўлиб, умумий ҳисобда 1:12 нисбатида ютқазди.
Ҳозирда «Ренн» чемпионат турнир жадвалида 21 турдан сўнг 31 очко билан 6-ўринда бормоқда. Ҳабиб Бей жамоада 2025 йил январидан бери ишлаб келаётганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг