date

Уваров Россияга УЕФА доирасида Исроилни рақиб кўрмоқда

Уваров Россияга УЕФА доирасида Исроилни рақиб кўрмоқда

СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Уваров Россия ва Исроил терма жамоалари яқин йилларда ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинлигини айтди. Ҳозирда у Тель-Авивнинг “Маккаби” клубида ёшлар жамоаси дарвозабонлари мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Уваровнинг фикрича, бундай ўйин ташкил этилишига жиддий тўсиқлар йўқ. У 2026 йилда Россия томони ташаббус кўрсатса, Россия – Исроил баҳсини кўришимиз мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Россия ва Исроил футбол федерациялари ўртасидаги муносабатлар ижобий эканини қайд этди.

Маълумки, Россия терма жамоаси санкциялар шароитида асосан фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Март ойидаги навбатдаги йиғин учун рақиблар эса ҳозирча эълон қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уваров Россияга УЕФА доирасида Исроилни рақиб кўрмоқда