Флорентино Перез Килиан Мбаппени Реал Мадриднинг энг яхши ўйинчиси деб атади

1 дақиқа ўқиш361
Флорентино Перез Килиан Мбаппени Реал Мадриднинг энг яхши ўйинчиси деб атади

Реал Мадрид президенти Флорентино Перез танқидлар остида қолган ҳужумчи Килиан Мбаппени ҳимоя қилиб чиқди. Перез франциялик футболчини жамоанинг айни дамдаги энг кучли ўйинчиси деб атади ва унинг мавсум давомида кўрсатган натижаларини ижобий баҳолади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Мавсумдаги муваффақиятсизликларга тўхталган клуб раҳбари бунга асосий сабаб сифатида тиғиз тақвимни кўрсатди. Унинг сўзларига кўра, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг жамоа жисмоний ҳолатини тиклай олмаган ва ҳар уч кунда ўйин ўтказиш футболчиларнинг чарчашига олиб келган.

Перез, шунингдек, кийиниш хонасидаги ички низолар ҳақидаги хабарларнинг матбуотга чиқиб кетишидан норозилигини билдирди. У жамоа ичидаги муаммолар ташқарига чиқмаслиги кераклигини таъкидлаб, Федерико Вальверде ва Аурелиен Тчоуамени ўртасидаги можаро ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

Президент Килиан Мбаппенинг Мадрид муҳитини тушуниб етганига ишонч билдириб, унинг кўплаб голлар урганини алоҳида қайд этди. Перез футболчининг жароҳат вақтидаги хатти-ҳаракатлари бўйича шахсий норозиликлари ҳақидаги гап-сўзларга қарамай, унинг маҳоратига шубҳа қилмаслигини тасдиқлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?