date

Starlink рақобатчиси Ҳугҳеснет мижозларининг ярмидан кўпини йўқотди

Starlink рақобатчиси Ҳугҳеснет мижозларининг ярмидан кўпини йўқотди

SpaceX компанияси Starlink сунъий йўлдош интернети хизматини ишга туширганидан буён Ҳугҳеснет провайдери ўз мижозларининг ярмидан кўпини бой берди. Қишлоқ ва олис ҳудудларни интернет билан таъминлашга ихтисослашган ушбу компания ҳозирда жиддий молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

2020-йил декабрь ойида Ҳугҳеснет 1,56 миллион абонентга эга бўлган бўлса, 2024-йил 31-март ҳолатига кўра бу кўрсаткич 681 000 нафаргача қисқарди. Компания ҳар йили ўртача 100 000 га яқин мижозини йўқотмоқда ва жорий йилнинг биринчи чорагида абонентлар сони ўтган йилга нисбатан 20 фоизга камайди.

Молиявий ҳисоботларга кўра, Ҳугҳеснет қарзларини тўлаш учун етарли маблағга эга эмаслигини маълум қилди. Компания ўз фаолиятини давом эттириш борасида жиддий хавотирлар мавжудлигини тан олиб, биринчи чоракда 7,6 миллион доллар миқдорида соф зарар кўрганини қайд этди.

Мижозларнинг Starlink хизматига ўтишига асосий сабаб — интернет тезлигидаги катта фарқдир. Оокла маълумотларига кўра, АҚШда Ҳугҳеснет фойдаланувчилари ўртача 48,55 Мбит/с тезликка эга бўлса, Starlink мижозлари 127 Мбит/с тезликдаги интернетдан фойдаланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Starlink рақобатчиси Ҳугҳеснет мижозларининг ярмидан кўпини йўқотди