date

«Ренн» бош мураббийи Ҳабиб Бей вақтинча четлатилди

«Ренн» бош мураббийи Ҳабиб Бей вақтинча четлатилди

Франциянинг «Ренн» клуби раҳбарияти бош мураббий Ҳабиб Бей ва унинг мураббийлар штаби жамоа бошқарувидан вақтинча четлатилганини маълум қилди. Бу ҳақдаги хабар клубнинг расмий манбаларидан эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бейнинг келажаги бўйича якуний қарор қабул қилингунига қадар машғулотларни Себастьян Тамбуре, Пер-Александр Лелиевр ҳамда Максим Ле Маршан олиб боради. Бундай қарорга сўнгги ўйинлардаги омадсиз натижалар сабаб бўлди: «Ренн» кетма-кет 4 учрашувда ютқазиб, жами 1:12 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ҳозирда «Ренн» чемпионат жадвалида 21 турдан сўнг 31 очко билан 6-ўринда бормоқда. Ҳабиб Бей жамоада 2025 йил январидан буён ишлаётган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ренн» бош мураббийи Ҳабиб Бей вақтинча четлатилди