Уваров Россияга УЕФА доирасида эҳтимолий рақибни айтди

Собиқ СССР терма жамоаси дарвозабони Александр Уваров Россия ва Исроил терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши мумкинлигини билдирди. Ҳозирда у Тель-Авивнинг «Маккаби» клубида ўсмирлар жамоаси дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Уваровнинг таъкидлашича, бундай ўйинни ташкил этишга жиддий тўсиқлар йўқ: агар Россия томони ташаббус кўрсатса, 2026 йилда Россия — Исроил учрашувини кўриш эҳтимоли бор. Бу фикрни Metaratings нашри келтирди.
Шунингдек, мутахассис Россия ва Исроил футбол федерациялари ўртасидаги алоқалар жуда яхши эканини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, санкциялар шароитида Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик баҳсларини ўтказиши мумкин. Март ойидаги навбатдаги йиғин учун рақиблар ҳозирча расман эълон қилинмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!