date

Непомняшчий Сафоновнинг ПСЖ сафидаги сўнгги ўйинларини баҳолади

Непомняшчий Сафоновнинг ПСЖ сафидаги сўнгги ўйинларини баҳолади

Машҳур россиялик мураббий Валерий Непомняшчий Францияда ПСЖ дарвозасини қўриқлаётган Матвей Сафоновнинг сўнгги учрашувлардаги ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Яқинда Россия терма жамоаси посбони жорий мавсумдаги еттинчи ўйинини ўтказди. Принципиал тўқнашувда парижликлар «Марсел»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:0.

«Мен доим айтаман: у ўйнаши керак. Худо хоҳласа, шундай давом этади. У ўз ўйини билан кўп марта ҳаммасини исботлаган», — дея Непомняшчийнинг сўзларини келтиради «Match TV».

Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2023 йилда «Краснодар»дан Лига 1 га кўчиб ўтганди. ПСЖ сафида 26 ёшли дарвозабон Чемпионлар лигаси, FIFA Қитъалараро кубоги, UEFA Суперкубоги, шунингдек Франциядаги барча совринлар — Лига 1, Кубок ва Суперкубокни қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Непомняшчий Сафоновнинг ПСЖ сафидаги сўнгги ўйинларини баҳолади