date

Рахмат, кумир! Родрйго Криштиано Роналдо томонидан юборилган совғани қабул қилди

Рахмат, кумир! Родрйго Криштиано Роналдо томонидан юборилган совғани қабул қилди

Реал Мадрид ҳужумчиси Родрйго ўзининг узоқ йиллик кумири Криштиано Роналдо томонидан юборилган махсус совғани қабул қилиб олгач, ҳиссиётларини мухлислари билан ўртоқлашди. Бразилиялик футболчи айни дамда тиззасидан олган оғир жароҳати туфайли майдондан ташқарида қолмоқда, бироқ Португалия терма жамоаси афсонаси Бернабеу юлдузини қўллаб-қувватлаш учун вақт топди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Родрйго ҳеч қачон Криштиано Роналдо бўлган ҳурматини яширмаган, кўпинча голларини унинг машҳур "Сиу" услубида нишонлайди ва Ал-Насср сардорини футболдаги асосий илҳом манбаи деб билади. Тикланиш жараёнининг қийин палласида 23 ёшли футболчи ўзи учун барча даврларнинг энг буюк ўйинчиси деб ҳисоблайдиган инсоннинг бу самимий ҳаракатидан таъсирланди.

Бразилиялик ҳужумчи ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бевосита Роналдо томонидан юборилган ва имзоланган Ал-Насср формасини намойиш этди. Португалиялик афсона матога: "Родрйгога, қучоқлаб қоламан", дея шахсий тилакларини ёзиб қолдирган. Кутилмаган совғадан боши кўкка етган Родрйго постга: "Рахмат, кумир! Криштиано", дея изоҳ қолдирди.

Ушбу қўллаб-қувватлаш Родрйго фаолиятидаги энг оғир даврда юз берди. Март ойи бошида "қаймоқранглилар" ҳужумчиси Ла Лига доирасидаги Хетафега қарши ўйинда ўнг оёғининг олдинги хочсимон боғламлари ва ташқи менискини йиртиб олгани ҳақида хабар топган эди. Ушбу жароҳат 10 ойдан 12 ойгача тикланиш вақтини талаб этади, бу эса унинг мавсумини муддатидан олдин якунлади.

Клубдаги ўйинлардан ташқари, бу жароҳат Бразилия терма жамоасининг режаларига ҳам катта зарба бўлди. Родрйго расман Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди, бу эса "Селесао"ни Шимолий Америкадаги турнирда энг креатив ўйинчиларидан бирисиз қолдиради. Роналдо эса узоқ вақт майдондан ташқарида қоладиган футболчининг руҳиятини кўтаришни мақсад қилган.

Криштиано Роналдо Реал Мадрид билан хайрлашиб, Ювентус сафига ўтганидан сўнг, Родрйго Испанияга кўчиб ўтган эди. Бразилиялик иқтидор Мадридга келганида Роналдо аллақачон жамоани тарк этганди. Бу Родрйго учун футболдаги энг катта армон бўлиб қолмоқда: "Мен Криштиано Роналдо билан бирга ўйнашни хоҳлардим, лекин бу амалга ошмади. У менинг намуна оладиган инсоним", дейди футболчи.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рахмат, кумир! Родрйго Криштиано Роналдо томонидан юборилган совғани қабул қилди