date

Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди

Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунга етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стыков раундда майдонга тушиб, 1/8 финал йўлланмаси учун курашади. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқиб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни тақдим этди. Тўп дизайни асосан тўқ рангларда бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. У Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

2025/2026 йилги мавсум финал учрашуви Будапештда ўтказилади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс 30 май, шанба куни бўлиб ўтади.

Ҳозирги чемпион — “PSJ”. Ўтган финалда парижликлар “Inter”га имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди