Уваров Россияга УЕФАдаги эҳтимолий рақибни айтди

СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Уваров яқин йилларда Россия ва Исроил терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади. Ҳозирда Уваров Тель-Авивнинг «Маккаби» клуби ёшлар жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг фикрича, бундай ўйин учун жиддий тўсиқлар йўқ. Уваров Россия томони ташаббус кўрсатса, 2026 йилда Россия — Исроил баҳсини кўриш мумкинлигини айтди.
Шунингдек, у Россия ва Исроил футбол федерациялари ўртасидаги муносабатлар жуда яхши эканини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, санкциялар шароитида Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказиши мумкин. Март ойидаги йиғин учун рақиблар ҳозирча эълон қилинмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг