date

«Барселона» таянч ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонига кўчишни ўйламоқда

«Барселона» таянч ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонига кўчишни ўйламоқда

«Барселона»нинг таянч ярим ҳимоячиси Марк Касадо Саудия Арабистонида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Diario AS хабарига кўра, 22 ёшли футболчи молиявий жиҳатдан фойдалиroq шартлар учун Саудия клубларидан бирига ўтишга қарши эмас. Унинг режасига кўра, у бир муддат Саудия Арабистонида тўп суриб, кейинроқ Европага қайтишни кўзламоқда.

Касадо «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали Касадонинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» таянч ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонига кўчишни ўйламоқда