Непомнящий Сафоновни ёш футболчиларга ўрнак деб атади

Россиялик мураббий Валерий Непомнящий "ПСЖ" дарвозабони Матвей Сафоновни ёш футболчилар учун намуна сифатида кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Сафоновнинг Париж клубида асосий дарвозабонга айлангани қувонарли ҳол. Непомнящий фикрича, Матвей узоқ вақт амалиёт етишмаганига қарамай таслим бўлмай, майдондаги ўйини билан ҳаммасини исботлай олди.
26 ёшли посбон бу мавсум Франция Лигасида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, 2 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Чемпионлар лигасида эса Сафонов 2 та учрашув ўтказиб, 1 та гол ўтказди.
Сафоновнинг француз гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг